Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» интернат-уйида карнай-сурнайлар ва байрамона шукуҳ остида «Ошга марҳамат» танлови ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Танлов муассаса тарбиячилари ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар таом тайёрлаш, дартурхон безатиш, карвинг санъати бўйича ўзаро беллашди.
Ҳар бир иштирокчининг дастурхони ўзига хос салатлар, пишириқлар ва мевалар гулдастаси билан безатилди.
Ҳакамлар ҳайъати таркибида профессионал ошпазларнинг ҳам мавжудлиги танловнинг нақадар жиддий ўтказилганидан далолат беради.
Тадбир сўнгида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Изоҳ (0)