Кўплаб абонентлар узоқ муддатга чет элга кетаётиб, ўз мобил рақамини сақлаб қолишни истаган вазиятга дуч келган. Ucell компанияси бундай вазиятлар учун ечим топди ва рақамни ярим йилгача, ҳаттоки бир йилгача сақлаб қолиш учун ноёб имконият таклиф этмоқда.
Янги «Рақамни сақлаб қолиш» хизмати билан сиз компания хизматларидан узоқ муддат фойдаланмаган ҳолда ўз абонент рақамингизни 6 ёки 12 ойга сақлаб қолиш имкониятига эга бўласиз. Бунда рақам ҳисобидан барча сарф-харажатлар ва фаол хизматлар амал қилиши тўхтайди, барча бонус баланслар сақланиб туради. Хизмат нархи олти ой учун 3,9 долларни, 12 ой учун 6,9 долларни ташкил этади.
Янги технологиялар ва инновация хизматлари гуруҳи раҳбари Рустам Ҳамдамов ушбу хизматга қуйидагича изоҳ берди: «Ucell компанияси доимо таҳлил қилиб боради ва абонентларга бизнинг тармоғимизда қулайроқ бўлиши учун имкониятларни излайди. Узоқ муддатга чет элга кетувчи мижозлар учун энг жиддий муаммолардан бири рақамни сақлаб қолишдир. Бугун рақам кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади, уни ҳамма билади: яқинларимиз, дўстларимиз, танишларимиз. Кўпинча эса у бизнеснинг ҳам муҳим қисми бўлади. Бироқ кўп ҳолларда ҳисоб ўз вақтида тўлдирилмаслиги шартнома бекор қилинишига ва рақам йўқотилишига олиб келади. Биз ушбу заруратга тушунган ҳолда ёндашдик ва янги хизматни ишлаб чиқдик. Энди абонентларимиз ҳисобда рақам фаол қолиши учун зарур маблағ борлиги ҳақида қайғурмасдан, ўз ишлари билан бемалол шуғулланишлари мумкин».
Ucell’дан «Рақамни сақлаб қолиш» хизматини абонент мустақил равишда *145*1# рақамига сўров юбориб ёки компания расмий сайтидаги ушбу саҳифада берилган батафсил қўлланма ёрдамида фаоллаштириши мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)