Сирли ҳолатда 2014 йил март ойида бедарак йўқолган Малайзиянинг Boeing 777 лайнери, катта эҳтимол билан, самолёт кабинасида бўлган шахсларнинг қасддан амалга оширган ҳаракатлари натижасида ҳалокатга учраган. Бу ҳақда, ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатларини олиб бораётган АҚШ махсус хизматларига асосланиб, CNN хабар берди.
Қайд этишларича, бошқа батафсил ахборот йўқлиги сабаб, таҳлилчилар мазкур тахминни нисбатан ишончли, деб қабул қилган. АҚШ президенти маъмуриятидан маълум қилишларича, мазкур тахмин сунъий йўлдошлар орқали олинган кузатув маълумотлари асосида илгари сурилган.
Аввалроқ, 29 июль, чоршанба куни Франциянинг Ҳинд океанидаги Реюньон ороли яқинида рақамлари йўқолган Boeing’никига мос келаётган самолёт бўлаклари топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)