2015 йил 23 сентябрь куни, мусулмонларнинг муқаддас байрами — Қурбон ҳайити арафасида Россия президенти Владимир Путин ва хорижий давлатлар раҳбарлари иштирокида Москва жомеъ масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши маълум қилган.
Қайд этилишича, Россия президенти маъмурияти Владимир Путиннинг иш тартибига Москва жомеъ масжиди мажмуасининг тантанали очилиш маросими муддатини киритгани расман маълум бўлган.
Маълумот учун, 1904 йилда очилган Москва жомеъ масжиди ҳозирда реконструкция қилинмоқда. Масжид жойлашган ҳудуд 964 квадрат метрдан 18 900 квадрат метрга кенгайтирилган. Бино олти қаватдан иборат, 7 та лифт билан жиҳозланган. Масжид бир пайтнинг ўзида 10 минггача кишини сиғдира олади.
Изоҳ (0)