Хитой шимолидаги Чжэнчжоу шаҳрида жойлашган Zhengzhou Airport Comprehensive Economic Experimental Zone (ZACEEZ) иқтисодий экспериментал зонаси ҳозирда уяли телефонларни етказиб берувчилар тармоғидан 70 га яқин ишлаб чиқарувчини ўз ичига олган, деб ёзади «3Dnews.ru».
ZACEEZ тез орада Хитой жанубида жойлашган Шэньчжэнь зонаси ўрнига уяли телефонлар ишлаб чиқарувчи энг йирик базага айланиши кутилмоқда. Тайваннинг Foxconn Electronics компанияси бу ерда 2010 йилда завод қуришни, 2011 йилда эса ишлаб чиқаришни бошлаган. 2014 йилдан Foxconn айнан шу ерда iPhone 6 ва iPhone 6 Plus’ни ишлаб чиқаришга киришган.
Хитойнинг ZTE, Coolpad, K-Touch, Skyworth ва Kliton каби йирик ишлаб чиқарувчилари ҳам ZACEEZ’да ўз заводларини очган. Бу ерда фаолият юритадиган компаниялар сони жорий йил охиригача 120 тага, якунда эса 500 тага етиши мумкин.
2014 йилда ZACEEZ’да 143 миллионта смартфон, жумладан, 120 миллионта iPhone ишлаб чиқарилган. Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми 200 миллионта смартфонга, 3—5 йил ичида эса 400 миллионта смартфонга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)