Олимлар Қозоғистоннинг Акмола вилояти Калачи қишлоғидаги «уйқу» касали сабабини аниқлади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Бердибек Сапарбаевнинг сўзларига кўра, оммавий касалликка қишлоқ яқинидаги ташландиқ уран конларида йиғилиб қолган ис гази сабаб бўлган.
«Қачонлардир ёпилган уран конларида вақти-вақти билан ис гази тўпланиб қолиши ҳодисаси кузатилади. Ўз навбатида, бу ҳавода кислород миқдори камайишига ҳамда қишлоқдаги «уйқу» касалига сабаб бўлган», - дейди Сапарбаев.
Қайд этишларича, мазкур ҳудуд аҳолиси 2016 йил охиригача бошқа жойларга кўчирилади.
Изоҳ (0)