5 июль куни Грецияда халқаро кредиторлар билан шартнома бўйича ўтказилган референдумнинг 70 фоиз бюллетенлари ҳисоблаб чиқилгандаги натижалари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Асосий халқаро кредиторлар (Европа комиссияси, Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Марказий банки) билан молиявий ёрдам тақдим этилиши тўғрисидаги шартнома Греция томонидан имзоланишига қарши овозлар 61,50 фоиз, бу ёқланган овозлар эса 38,50 фоизни ташкил этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, референдумда сайловчиларнинг 65 фоизи — 10 миллионга яқин киши иштирок этган.
Изоҳ (0)