Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон банки томонидан эълон қилинган харид имкониятлари мутаносиблиги (ХИМ) ҳисобга олинган ялпи ички маҳсулот миқдори бўйича дунё мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон 171,416 миллиард долларлик ЯИМ (ХИМ) билан 64-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

2013 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда 156,256 миллиард долларлик ЯИМ (ХИМ) билан 66-ўринни эгаллаган эди. Реал ЯИМ миқдори бўйича Ўзбекистон 62,644 миллиард долларлик кўрсаткич билан 73-ўринни эгаллаган. 2013 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда 75-ўринда бўлган.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2014 йил Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ 2090 долларни ташкил этган (2013 йилда 1878 доллар) ва бу борада 159-ўринни эгаллаган. Аҳоли жон бошига ЯИМ (ХИМ) бўйича эса 5840 долларлик кўрсаткич билан 146-ўринни эгаллаган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди