Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа билан янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда, деб хабар беради «Uff.uz».
Мадридликлар Рамосга йилига 7,5 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Аммо ҳимоячининг ўзи 10 миллион евро талаб қилган. Айни вақтда музокаралар давом этяпти.
Эслатиб ўтамиз, Рамосга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди. Ҳимоячи ўтган мавсумда «Реал» таркибида турли мусобақаларда 42 ўйинда майдонга тушган ва 7 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ (0)