Таниқли GQ (Gentelmen’s Quarterly) эркаклар журналининг Россия бўлими Тошкент шаҳри бўйича қисқача йўлкўрсаткич тайёрлади. Унда айтилишича, кўпчилик сайёҳлар Ўзбекистонда асосан Самарқанд ва Бухорони афзал кўрса-да, мамлакатнинг бош шаҳрида ҳам кўришга арзирли жойлар етарлича.
Жумладан, Ҳазрати Имом мажмуаси, Чорсу ва Олой бозорларига алоҳида таъриф берилган. «Космонавтлар» метроси яқинидаги хиёбонда жойлашган китоб расталари ҳам тилга олинган.
Меҳмонхоналардан Мустақиллик шоҳкўчасида жойлашган Darhan Boutique, ресторанлардан Тарас Шевченко кўчасидаги «Афсона», Ифтихор кўчасидаги «Ош маркази», Буюк Турон кўчасидаги The Black Quail ҳақида маълумотлар келтирилган.
Изоҳ (0)