Тошкент метрополитенининг «Ҳамза» ва «Ҳабиб Абдуллаев» бекатлари номлари ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, метронинг «Чилонзор» йўлида жойлашган «Ҳамза» бекати номи «Новза» деб, «Юнусобод» йўлида жойлашган «Ҳабиб Абдуллаев» бекати номи «Шаҳристон» деб ўзгартирилган.
Metro бекатлари номлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 16 июндаги 547-сонли қарори билан ўзгартирилган.
Маълумот учун, ҳозир «Новза»га ўзгартирилган «Ҳамза» бекати метронинг «Чилонзор» йўлида номи ўзгармаган беш бекатдан бири эди. Қолган етти бекат номи 1991 йилдан кейин ўзгартирилган.
Изоҳ (0)