«Реал»нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес «қаймоқранглилар»нинг португалиялик юлдузи Криштиану Роналдудан марказий ҳужумчи ўрнида фойдаланмоқчи, деб хабар қилади «Arena.uz».
Испаниялик мутахассиснинг фикрича, португалиялик футболчи Карло Анчелотти давридагидек чап қанотда эмас, балки айнан ҳужум марказида тўп суриши лозим.
Бундай ўрин алмаштириш биринчи навбатда Гарет Бэйлнинг фойдасига хизмат қилади. Уэльслик футболчи келаси мавсумда ўзининг севимли позицияси – чап қанотда ўйнаши мумкин.
Бэйл якунига етган мавсумда асосан ўнг қанот вингери сифатида ҳаракат қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Рафаэль Бенитес «Реал» билан шартнома имзолаган.
Изоҳ (0)