Суриянинг Алеппо шаҳри яқинида ҳукумат армиясига тегишли вертолёт қулади. ТАССнинг хабар беришича, ҳодиса натижасида вертолёт экипажининг барча аъзолари ҳалок бўлган.
Армиядаги манбаларнинг маълум қилишича, «ҳарбий вертолёт Алеппо яқинида жойлашган Кверс аэродромидан учиб кетиш вақтида ҳалокатга учраган».Қайд этишларича, авиаҳалокат вертолётдаги техник носозлик сабаб юз берган.
Изоҳ (0)