Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган дастлабки тўртта учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқарган ўйинда Қатарнинг икки клуби – «Ал Садд» ва «Лаҳвия» ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олди.
Учрашувда меҳмон мақомида ҳаракат қилган «Лаҳвия» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрматов ўйин якуни арафасида чўнтагидан қизил карточка чиқаришга ҳам мажбур бўлди.
ОЧЛ, 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар.
«Чонбук» (Жанубий Корея) – «Бейжинг Гуан» (Хитой) 1:1
Голлар: Ки Ҳее Ким (13), Баталла (86-пенальтидан)
«Сувон» (Жанубий Корея) – «Кашива Рейсол» (Япония) 2:3
Голлар: Ки Ҳун Ём (2), Барада (12), Леандро (30-пенальтидан, 55), Тае Се Жонг (59)
«Персеполис» (Эрон) – «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) 1:0
Гол: Дигао (90 - автогол)
«Ал Садд» (Қатар) – «Лаҳвия» (Қатар) 1:2
Голлар: Ал Ҳайдос (37), Себастян Сориа (13), Мсакни (36)
Бугун яна қолган тўртта ўйин бўлиб ўтади. Жавоб беллашувлари эса 26−27 май кунлари ўтказилади.
Изоҳ (0)