Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 29 апрель куни Москвада юрак хуружидан вафот этган хонанда Батирхон Шукенов хотирасига бағишланган девор пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
Қайд этилишича, унинг сурати туширилган граффитини Олма-отанинг Арбат туманидаги Панфилов кўчасида жойлашган 101-уй деворида кўриш мумкин.
Мина Бакарасова бошчилигдаги эркин рассомлар суратни чизишни 30 апрель соат 20:00 да бошлаб, тунги соат 1 да тугатган. «А Студио» гуруҳунинг асосчиси бир пайтлар айнан шу бинодаги уйда яшагани бу жойнинг танланишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)