Ширин қилувчи аспартам (E951)нинг инсон организмига ёмон таъсири борасида истеъмолчилардан кўплаб шикоятлар тушганидан сўнг, Pepsi компанияси ичимлик таркибидан бу қўшимчани олиб ташлашга қарор қилди, деб хабар беради «Nur.kz».
Бу масалани ўрганишни италиялик мутахассислар 2005 йилда бошлаганди. Улар кемирувчиларга оз миқдордан аспартам бериб, тажриба ўтказди.
Тажриба натижасида деярли барча кемирувчиларда онкологик касалликлар ривожланди. Аммо америкалик илмий тадқиқотчилар бу маълумотни рад қилди ва ижобий натижа берган юзлаб тажрибалар ўтказганини таъкидлади.
Шуни қайд этиб ўтиш керакки, аспартамдан фойдаланишга 1980 йилда рухсат берилган. У пепси-коладан ташқари қуруқ нонушта ва сақич таркибига қўшилади. У бутунлай шакарнинг ўрнини боса олади.
Изоҳ (0)