Россиянинг Биринчи канали томонидан ташкил этилган «Голос. Дети» лойиҳасининг иккинчи мавсуми ғолибаси − ўзбекистонлик 14 ёшли Сабина Мустаева ўзи ўқийдиган Тошкент шаҳридаги 94-мактабда ажойиб тарзда кутиб олинди.
Ушбу тадбир акс этган фотосуратлар Сабинанинг ойиси томонидан Facebook тармоғига чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, Сабина Мустаева 17 апрель куни бўлиб ўтган «Голос. Дети» телелойиҳаси иккинчи мавсуми финалида ғолибликни қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)