Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ҳаммомидаги ёнғин тафсилотлари ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Газета.ru».
Тўғридан-тўғри мулоқот чоғида президент Германия собиқ канцлери Герхард Шредерни қабул қилган куни ҳаммоми ёниб кетганини гапириб берган эди.
«Ҳаммом Подмосковьеда эди. Ёғочдан қилинган эди. Жуда тез ёниб кетди. Ўт ўчирувчилар келиб ёнғинни ўчирди, бироқ бу пайтда фақат куюклар қолган эди. Ҳаммом ҳалигача қайта тикланмади. Ундан пойдевор қолган холос», — деди президент матбуот котиби.
Изоҳ (0)