Уч йил давомида Сирдарёнинг Чордара сув омборидан Орол денгизигача бўлган қисмини ўрганган олимлар сув таркибида симоб, қўрғошин, мис, хром, никел, молибден каби металлар тўпланиш даражаси юқорилигини аниқлади, деб хабар бермоқда «Today.kz».
«Сирдарё сувидан қишлоқ хўжалиги учун ҳам, балиқчилик учун ҳам фойдаланиш тавсия қилинмайди», − деди Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети профессори Уйлесбек Бестереков.
Олимнинг сўзларига кўра, энг катта миқдордаги заҳарли моддалар Сирдарёнинг Ўзбекистон билан чегара яқинидаги сувларида кузатилган. Унинг таъкидалашича, сувни тозалаш жуда қийин бўлади, дастлаб айнан қайси давлатдаги қайси корхона сувни ифлослаётганини аниқлаш зарур.
Тадқиқот Сирдарё оқиб ўтадиган тўрт мамлакат − Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида ўтказилган. Мутахассисларнинг фикрича, сув тозаланганидан 10 йил ўтиб фойдаланиш учун яроқли бўлади.
Изоҳ (0)