Хонанда Гули Асалхўжаева Instagram ижтимоий тармоғига опаси Мавлуда Асалхўжаеванинг турк эстрадаси юлдузи Сердар Ўртач билан тушган суратини жойлади, деб хабар беради «Даракчи» нашри.
Маълумотларга кўра, Сердар Ўртач ва Мавлуда Асалхўжаева потахтдаги тўйларнинг бирида учрашиб қолган. Кўпчиликка маълум, Мавлуда Асалхўжаева Сердар Ўртачнинг бир қанча қўшиқларини ўзбек тилида куйлаган ва бунинг учун турк хонандасининг ўзидан рухсат олганини такидлаган. «Яқинда бўлиб ўтган учрашувда унинг яна бир қўшиғини ўзбек тилида куйлашга келишиб олдик», – деди хонанда.
Унинг сўзларига кўра, Мавлуда Сердар Ўртачга биргаликда дуэт куйлаш таклифини берган. Буни рад этмаган Ўртач эса Мавлудани Туркияга таклиф қилган.
Изоҳ (0)