Германиянинг Allianz суғурта концерни ҳисоб-китобларига кўра, Францияда Germanwings авиакомпаниясининг йўловчи лайнери ҳалокати суғуртачиларга тахминан 300 миллион долларга тушади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, Reuters хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
27 март, жума куни Lufthansa авиакомпанияси (Germanwings унинг шуъбаси) ҳалокатга учраган Airbus А320 қурбонлари қариндошларига 50 минг еврогача товон пули тўлашга тайёрлигини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Альп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)