Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ислом Каримовни Ўзбекистон Президентлигига қайта сайлангани билан табриклаб, телеграмма жўнатди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Си Цзиньпин Ислом Каримов ҳукумат тепасига келганидан буён сиёсий барқарорлик, иқтисодий тараққиёт, халқ фаровонлиги, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва таъсири доимий равишда ошиб келаётганини таъкидлади. Хитой етакчиси Ислом Каримов раҳбарлигида давлат қурилишининг барча йўналишларида янада катта муваффақиятларга эришилишига аминлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига биноан Ислом Каримовга сайловчиларнинг 90,39 фоизи овоз бергани маълум бўлди.
Аввалроқ, Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев табриклагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)