«Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, сайлов жараёнларини диққат билан кузатдик. Сайловчиларнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этаётгани мени қувонтирди», – дея Вена парламенти президенти Ёханн Херсогнинг сўзларидан иқтибос келтирди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Номзодларнинг сайловолди ташвиқот ишларини ҳам кузатдик. Президентликка номзодлар ўртасида соғлом рақобат яққол сезилиб турди.
Шунга амин бўлдимки, фуқаролар сайлов қонунчилигидан, Президентликка номзодлар ҳақидаги маълумотлардан яхши хабардор. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг демократик, очиқлик ҳамда ошкоралик тамойилларига мувофиқ ўтиши ва сайловчиларнинг ўзларига муносиб номзодни танлашларига кенг имконият яратади.
Ўзбекистон демократик тараққиёт йўлидан дадил бормоқда. Бу халқингизнинг тобора юксалиб бораётган фаровонлигида, фуқароларнинг сайловда ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ва мамнуният билан адо этаётганида ҳам яққол кўриниб турибди».
Изоҳ (0)