Еврокомиссия раҳбарининг Энергетик иттифоқ яратиш учун жавобгар бўлган ўринбосарининг режалари ҳақида ЕИнинг Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбари Денис Даниилидис сўзлаб берди, деб ёзади «РБК». Унинг айтишича, лойиҳада Евроиттифоқ бозори учун туркман газини сотиб олмоқчи бўлган Европа компаниялари қандай шартлар остида қатнашишини билиш кераклиги маълум бўлган.
Февраль охирида Еврокомиссия вице-президенти Шефчович Туркманистоннинг Евроиттифоқдаги элчиси Какажон Моммадов билан учрашган ҳамда Россия ва Туркманистон «техник ва ҳуқуқий» битимга келишига умид қилган эди.
Шефчович яқин ойлар ичида Туркманистон билан Жанубий газ йўлагига газ етказиб бериш учун Транскаспий газ қувури қурилиши ҳақида музокараларни бошлайди.
Изоҳ (0)