2015 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати.
Абдулазиз Камилов Germanwings авиакомпаниясига қарашли А-320 самолётининг 24 мартдаги ҳалокати ва ГФР фуқароларининг фожиали ҳалок бўлиши муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Эслатиб ўтамиз, Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Алп тоғлари устида ҳалокатга учраши қобиатида лайнер бортидаги 150 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)