Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Шарқ санъатининг турли йўналишларига бағишланган китоблар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Туркистон-Пресс» нодавлат ахборот агентлиги.
Коллекциядан рассомлик, меъморчилик, амалий ва бошқа Шарқ санъати турларига бағишланган китоб ва альбомлар ўрин олган. 31 мартгача давом этадиган кўргазмада ўзбек, рус, француз, немис, инглиз, америкалик шарқшунослар, тарихчилар, санъацҳунослар, этнографлар ва саёҳатчиларнинг илмий-тадқиқот ва тарихий китоблари намойиш этилади.
Фойдаланувчилар китоблардан ташқари миниатюрачи рассомларнинг асарлари ва уларга берилган изоҳлар билан танишишлари мумкин. Тошкент ганч ўймакорлиги мактаби, ҳинд ҳайкалтарошлик мактаби, япон рассомчилик мактаби, Эрон, Туркия ва Хива гиламдўзлик мактаблари ҳақидаги китоблар алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондидан тақдим этилган китоблар XIX аср боши ва ХХ аср ўрталарида чоп этилган бўлиб, уларнинг энг ёши каттаси 1821 йилда чиқарилган.
Изоҳ (0)