Android’ни афзал кўрувчи машҳур қизлар билан танишинг
Кўпчилик шоу-бизнес юлдузлари Apple iPhone смартфонларини афзал кўради. Таниқли эркаклар орасида Android фойдаланувчилари учраб туради, бироқ аёллар бу операцион тизимни деярли бутунлай менсимайди. Бироқ «Mail.ru» нашри Android платформасида ишловчи мобил қурилмалардан фойдаланувчи баъзи санъаткор аёлларни аниқлашга
муваффақ бўлди.
Ҳалокатга учраган А320 учувчиси авиаҳалокатдан олдинроқ кабинани тарк этгани маълум бўлди
Germanwings авиакомпаниясининг Airbus А320 лайнери учувчиларидан бири авиаҳалокатдан аввал кабинани тарк этгани маълум бўлди, «қора қути»дан олинган ёзувда учувчи қайтадан кабинага кирмоқчи бўлгани, бироқ буни уддалай олмаганини
эшитиш мумкин.
Янги авлод Malibu’си ҳам бензин, ҳам электр двигателида ҳаракатланади
Янги авлоддаги Chevrolet Malibu седанининг Volt электромобилининг ишлаш мосламаларига эга гибрид версияси ҳам
чиқарилади.
GM Uzbekistan автомобиллар нархлари оширилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
«Автомобиллар нархлари ошадими ёки йўқ, бу борада бизда ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳукумат томонидан ҳам бу юзасидан тошириқ йўқ. Тўғри, айрим тармоқларда гўёки янги нархлар кўрсатилган маълумотлар пайдо бўлган. Энг ачинарлиси, бу маълумотномаларда GM Uzbekistan бренди ҳам нотўғри ёзилган», –
дейди GM Uzbekistan вакили.
Швейцария аҳолининг соф даромади даражаси энг юқори давлат деб топилди
Nation Master статистик маълумотлар агрегатори 2014 йилдаги аҳолисининг ойлик соф даромадлари бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди. Унда 6,3 минг долларлик соф ойлик даромад билан Швейцария
етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)