Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди. Ушбу мусобақада икки нафар ўзбекистонлик теннисчи иштирок этяпти, деб хабар берди «Olamsport».
Арина Фолс саралаш баҳсларининг илк даврасида таиландлик Рада Манатавиватни икки сетда ҳам бир хил 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо финал раундида япониялик Акико Омаэга 0:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, асосий тўрга чиқа олмади.
Энди асосий тўр баҳсларида ягона вакиламиз Сабина Шарипова иштирок этади. Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Шарипова биринчи босқичда британиялик Гарриэт Дартга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)