Россия президенти буйруғи билан Рустам Миннихонов 2015 йил сентябригача Татаристон Республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Татаристон президенти сайтига таяниб.
«Ваколат муддатингиз тугамоқда. Шу билан бирга, сўнгги йилларда Сизнинг раҳбарлигингиз остида республика намойиш қилаётган натижалар Россия Федерациясида энг яхшиларидан биридир. Шунинг учун Сиздан жорий йилнинг сентябрида бўлиб ўтадиган сайловларгача вазифани бажариб туришингизни сўрайман», — деди Путин Миннихонов билан учрашувда.
Нашрнинг эслатишича, Рустам Миннихонов Татаристон Республикасини 2010 йил мартидан буён бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)