2015 йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк, Германия Федератив Республикаси, Италия Республикаси, Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчилари Найтҳарт Ҳофер-Виссинг, Риккардо Манара, Жак-Анри Эльс ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Элчиси ўринбосари Фиона Макстон билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ Матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенциясига аъзо давлатлар Конференциясининг 2015 йил 30 ноябрь – 11 декабрь кунлари Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган 21-сессиясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)