Тинчлик бўйича 2006 йилги Нобель мукофоти совриндори 74 ёшли Муҳаммад Юнус Бангладеш солиқ хизматидан 1,41 миллион доллар қарздор бўлиб қолди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Юнус ўз солиқ вакили билан ҳудудий солиқ бошқармасига 29 март куни келиши керак.
«Бу одатий ҳолат. У фахрий солиқ тўловчи, унинг қарздорлиги бор. У бу борада судга мурожаат қилди, бироқ биз бу масалани музокаралар орқали ҳал этмоқчимиз. Шунинг учун ҳам уни чақирдик», — деди солиқ вакили. Унинг сўзларига кўра, Юнуснинг қарздорлиги даромад солиғи эмас, ҳадя солиғи билан боғлиқ.
Изоҳ (0)