Ўзбекистонда GMP (Зарур ишлаб чиқариш амалиёти) Халқаро стандартлар маркази ташкил этилади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистонда GMP халқаро стандартларини сертификатлаштириш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги шартнома «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик компанияси бошқарув раиси Мирзаназим Дўсмуротов ва ICS Group бошқарув раиси томонидан имзоланди.
Ўзбекистонда марказнинг ташкил этилиши фармацевтика соҳаси корхоналарига GMP халқаро стандартларини жорий қилиш масалалари юзасидан амалий ёрдам кўрсатиши қайд этилган.
Изоҳ (0)