• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Ислом Каримов Ўзбекистон халқини Наврўз умумхалқ байрами билан қутлади

    Президент Ислом Каримов 21 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантаналарда Ўзбекистон халқи ва барча меҳмонларни айём билан қутлади. Табрик матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.

    Ислом Каримов. Архив. Фото: ЎзА

    Ислом Каримов. Архив. Фото: ЎзА

    Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи:

    «Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

    Муҳтарам меҳмонлар!

    Шу кунларда табиат уйғониб, баҳор келиши билан она юртимиз – Ўзбекистонимиз заминига Наврўзи олам кириб келмоқда.

    Ҳаммамиз орзиқиб кутадиган, янгиланиш ва яшариш, шоду хуррамлик рамзи бўлган ана шундай энг кўҳна, олижаноб байрам билан сиз, азизларимни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромимни билдиришдан бахтиёрман.

    Қадрли юртдошларим!

    Барчамизга маълум, дунёда бир-биридан буюк, бир-биридан ажойиб байрамлар кўп. Лекин улар орасида Наврўз айёми ўзининг қадимийлиги, табиатимизга уйғунлиги ва гўзаллиги билан, маъно-мазмунининг теранлиги билан бошқалардан ажралиб туради.

    Ва айни шунинг учун ҳам уйғониш ва яшариш тимсоли бўлмиш бу буюк айёмни ҳар бир хонадон, ҳар бир оилада бағрини кенг очиб, «Хуш келибсан ўлкамизга Наврўз, қадаминг қутлуғ бўлсин!» деб, энг катта орзу-ниятлар билан кутиб оладилар.

    Ҳақиқатан ҳам, минг йиллар аввал – «Авесто» даврида пайдо бўлган Наврўзи олам бизнинг халқимиз учун энг кўҳна, асл миллий, шарқона янги йил дебочаси сифатида доимо соғиниб, ардоқлаб қарши оладиган, ҳар қайси уйга шодлик ва хурсандчилик олиб келиши, ўша замонлардан буён халқимизга мансуб бўлган анъана ва қадриятларни безавол сақлаб келиши билан барчамизга қадрли ва азиздир.

    Кўклам айёми келиши билан аждодларимиз, ота-боболаримиз ризқу рўзини тилаб, қўш ҳайдаб, далага дон сочиб, ям-яшил адирларда от чоптириб, Наврўз сайилларини ўтказгани худди кечагидек бўлиб туюлади ва барчамизни беихтиёр ана шу байрамона кайфиятга берилиб кетишга ундайди.

    Айни шу кунларда маҳалла-кўй дошқозонлар атрофида жамулжам бўлиб, аёлларимиз, момоларимиз тунни тун демасдан, ҳеч чарчамасдан, эзгу ният, завқ ва хурсандчилик билан инсонга куч-қувват берадиган сумалак ва ҳалим, кўксомса ва гўжа каби тансиқ неъматларни тайёрлаб, уларни ўз оиласи ва дўсту биродарлари билан баҳам кўриши каби ота-боболаримиз, аждодларимиздан қолган бетакрор анъана ва одатларимиз юртимизга, уйларимизга кириб қолгандек, ўзимизни эса атроф-табиатимизнинг ажралмас бир қисмидек ҳис қиламиз.

    Ана шу дилбар фаслда инсонларнинг бир-бирига меҳрибонлик кўрсатиши, беморларга, муҳтож бўлганларга беминнат ёрдам бериш, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиш каби ноёб фазилатлар албатта одамнинг кўнглини юмшатади, доим яхшиликка интилишга, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга чорлайди.

    Наврўзи оламнинг яна бир бетакрор хислати борки, у ҳар қайси уй, ҳар қайси юртда, бутун ер юзида тинчлик ва осойишталик бўлишига даъват этади.

    Бу айёмда турли гина ва аразлар унутилади, уруш ва жанжаллар тўхтайди, муросаи мадора, аҳиллик, одамийлик қарор топади.

    Азиз юртдошлар, қадрдонларим!

    Шулар ҳақида гапирганда, Наврўзнинг бундай ўлмас ғоялари, руҳи ва фалсафаси ҳозирги кунда тобора кучайиб бораётган қарама-қаршиликларни, турли можаро ва урушларни фақатгина сиёсий ва тинчлик йўли билан ечиш кераклигига даъват этишини, уни айнан бугунги ҳаётимизнинг энг ўткир, энг долзарб муаммолари билан узвий боғланганини яна бир бор тасдиқлаб беради.

    Бизга, ўзбек халқига нима керак – тинчлик ва омонлик керак, деган даъват эл-юртимиз орасида тобора кенг тарқалиб бормоқда. Бунинг асосий маъноси – бугунги нотинч, кескинлашиб бораётган замон барчамиздан ҳушёр ва огоҳ бўлишни талаб этаётганини, тинч ва осуда ҳаёт учун, мана шу мусаффо осмон учун курашиш, бутун дунё билан ҳамжиҳат ва ҳамкор бўлиб яшашни билдиради.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги Наврўз шодиёнамизда иштирок этаётган барча чет эллик меҳмонларимизга, хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотларнинг вакилларига сизларнинг номингиздан, бутун халқимиз номидан чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдириб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик-омонлик, фаровонлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз.

    Бугун катта умид ва ишонч билан ҳаётга кириб келаётган, ўз фикрига, замонавий билимга эга, Ватанимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган сиз, навқирон ўғил-қизларимизга, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон ёшларига қарата айтмоқчиман: биз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!

    Кўзлаган мақсад-муддаоларимизга албатта етамиз!

    Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

    Барча-барчангизни бағримга босиб, яна ва яна бир бор бугунги гўзал айём билан қутлаб, қалбимдан, юрагимдан чиқадиган самимий тилакларимни изҳор этмоқчиман.

    Наврўз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, файзу барака олиб келсин!

    Эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин, Ўзбекистонимиз янада обод ва фаровон бўлсин!

    Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!»

    21.03.2015, 16:56   Изоҳ (0)   11463
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифларини пасайтирди

    19.03.2015, 14:43

    Тошкентнинг эски шаҳар қисмида мавзелар бўйича замонавий кўп қаватли уйлар қуришнинг 1-босқичи тўғрисида қарор қабул қилинди

    19.03.2015, 10:59

    Россияда хорижий Самарқандиана бўйича китоб нашрдан чиқди

    19.03.2015, 10:35

    «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК яна 3 йил Афғонистон темир йўлларини бошқаради

    19.03.2015, 10:23

    Куннинг энг оммабоп хабарлари билан танишинг

    18.03.2015, 23:58

    Маҳмуд аз-Замахшарий таваллудига 940 йил тўлади

    18.03.2015, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.