Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2015 йил январь февраль ойларида Санкт-Петербургнинг «Пулково» аэропортида ташувлар ҳажми бўйича хорижий авиакомпаниялар орасида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Шу тариқа, Uzbekistan Airways бу борада узоқ вақт давомида етакчилик қилиб келган Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясини ортда қолдирди.
Хорижий авиакомпаниялар етакчилари орасида Uzbekistan Airways’дан ташқари Lufthansa, Emirates, «Белавиа» ва Международние авиалинии Украини» ҳам бор. Улар февраль ойида жами 55009 нафар йўловчи ташиган бўлиб, бу умумий йўловчилар оқимининг 7,5 фоизига тенгдир.
Изоҳ (0)