Тошкент шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи иккинчи тоифали халқаро турнирнинг қиз болалар ўртасидаги баҳсларида ҳам ярим финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Бу босқичга бир йўла 3 нафар россиялик ва бир беларуслик теннисчи етиб келди. Бугунги ярим финалда мусобақанинг биринчи ракеткаси Анастасия Гасанова тўртинчи тартиб рақамли жамоадоши Валерия Зелева билан, турнирнинг учинчи ракеткаси Екатерина Казионова мусобақа кашфиётига айланган беларуслик Юлия Хатука билан муносабатларига ойдинлик киритиб олиши лозим.
Ушбу халқаро турнирда иштирок этган Ўзбекистон вакилаларидан энг яхши натижани Лайло Баҳодирова қайд этди. У иккинчи даврада америкалик Miraнда Рамиресга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Изоҳ (0)