Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворларни зарарли овқатлардан ҳимоя қилиш мақсадида ҳайвонот боғи маъмурияти ташрифчиларга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаб қўйди.
Қайд этилишича, кўплаб илтимос ва огоҳлантиришларга қарамасдан, ташрифчилар жониворларнинг қафасларига турли озиқ-овқат маҳсулотларини ташлашда давом этаверган ва бу жониворларнинг овқатдан заҳарланишига ҳам олиб келган. Шу сабабли юқоридаги тақиқ киритилган.
Жониворларни ўзлари озиқлантиришни истаган ташрифчилар ҳайвонот боғи ҳудудида жойлашган сотув нуқталаридан махсус танланган ва алоҳида жониворлар учун мўлжалланган маҳсулотларни олишлари мумкин.
Изоҳ (0)