Кўпинча ўрмонлар сирли ва даҳшатли бўлиб туюлади. Жаҳон халқлари оғзаки ижодида қаҳрамонлар турли балоларга айнан ўрмонларда йўлиқиши ҳақидаги ҳикоялар кўплиги бежизга эмас. «Моя планета» турли жиҳатлари билан энг қўрқинчли дея эътироф этилган ўрмонлар рўйхатини тақдим этди.
Фото: moya-planeta.ru
Маст ўрмон
Фото: moya-planeta.ru
Фото: moya-planeta.ruДарахтлари ғалати тарзда эгилиб қолган ушбу ўрмонда ғайритабиий геомагнетик хусусият борлиги тахмин қилинади. Бундай ўрмонлар Россиянинг Рязан вилоятида, Болтиқ денгизи яқинида, шунингдек Польша ҳудудида учратиш мумкин.
Ўз жонига қасд қилувчилар ўрмони
Фото: moya-planeta.ru
Фото: moya-planeta.ru
Фото: moya-planeta.ruЯпониянинг Хонсю оролидаги Фудзи тоғи этагида жойлашган Аокигахара ўрмони Сан-Францискодаги «Олтин дарвоза» кўпригидан кейин энг кўп ўз жонига қасд қилинадиган жой ҳисобланади.
НУЖлар билан учрашув ўрмони
Фото: moya-planeta.ru
Фото: moya-planeta.ruРуминиядаги Хойя-Бачу ўрмонида жуда кўпчилик номаълум учар жисмларга гувоҳ бўлгани ҳақида маълум қилган.
Бақироқ арвоҳлар ўрмони
Фото: moya-planeta.ruАнглиянинг Кент графлигидаги Плакли қишлоғида бақироқ ўрмон бўлиб, аҳоли узоқ йиллар давомида бу ерда арвоҳлар борлигига ишониб келган.
Қарғиш теккан ўрмон
Фото: moya-planeta.ruАҚШнинг Вермонт штатида жойлашган ушбу ўрмонда кўплаб одамлар бедарак йўқолгани туфайли машҳур бўлган.
Фритаун-Фолл-Ривер қўриқхонаси
Фото: moya-planeta.ru
Фото: moya-planeta.ruАҚШнинг Массачусетс штатида жойлашган ўрмон эса турли ғайриоддий ҳодисалар, қотилликлар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан танилган.
Радиоактив ўрмон
Фото: moya-planeta.ru
Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида дарахтлари қизил тус олган ўрмон ҳозиргача хавфлилигича қолмоқда: агар дарахтлар ёниб кетса, яна радиация тарқалиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)