Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида эфирга узатиладиган Андрей Кондрашовнинг «Ватанга йўл» фильмида Қримнинг Россияга қўшиб олиниши бўйича операция қандай ўтказилгани ҳақида гапириб беради, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Мен Кремлга махсус хизматларимиз ва Мудофаа вазирлиги мутахассисларини чақириб, Украина президентининг ҳаётини асраб қолиш вазифасини қўйдим, акс ҳолда уни йўқ қилишарди. Гапни чўзмаслик учун йирик калибрли пулемётлар олиб бориб қўйилди. Бу 22 ва 23-саналар ораси эди, эрталабки соат 7 ларда ишни тугатдик. Кейин барча ҳамкасбларимга Қримни Россия таркибига қайтариш бўйича иш бошлашга мажбур бўлганимизни айтдим», − деди Путин.
«Интерфакс» хабарига кўра, телеканалнинг фильм ҳақидаги анонсида у «тез орада» эфирга узатилиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)