Швейцариянинг Женева шаҳрида халқаро автосалон давом этмоқда. ТАСС хабарига кўра, 3−4 март кунлари салон матбуот учун очиқ эди, 5−15 март кунлари эса салон эшиклари кенг омма учун ҳам очилади.
Женевада «Йил автомобили – 2015» мукофоти Volkswagen Passat автомобилига топширилди. Ҳакамлар ҳайъатининг швециялик раиси Хакан Мецоннинг сўзларига кўра, ушбу машинанинг кучли жиҳатлари кўп, жумладан, дизайн, хавфсизлик, ички соҳа ва инновациялар айнан шундай жиҳатлардандир.
Кўргазма охиригача салонга 700 минг дан ортиқ киши, жумладан 10 мингга яқин жоурналист келиши кутилмоқда. «Палекспо» кўргазма мажмуасида 900 га яқин автомобиль, жумладан 130 га яқин Европа ва жаҳон премьералари намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)