Москванинг Шерметево кўчасида жойлашган КВН биноси олдида лойиҳа асосчиси ва бошловчиси Александр Масляковга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Ҳодиса 4 март куни Москва вақти билан соат 21:30 да содир бўлган. Безори автомобилга ўтирмоқчи бўлган Масляковнинг оёғидан ушлаб, унинг салонга киришига халал берган. Ҳужум Масляковнинг ўзи ва ўғли томонидан бартараф этилган.
Александр Масляков ўзига нисбатан безорилик ҳаракати содир этилгани тўғрисида ариза ёзишдан бош тортган ва буни ўзига зарар етмагани ҳамда ҳужумни жиддий деб ҳисобламаслиги билан изоҳалаган.
Изоҳ (0)