Барселонада давом этаётган Mobile World Congress доирасидаги матбуот анжуманида HTC компанияси Valve билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Vive виртуал реаллик кўзойнагини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Tjournal.ru».
Жорий йилнинг охиригача сотувга чиқариладиган қурилма нафақат комютер ўйинларига, балки HBO, Lionsgate ва Google каби компанияларнинг ўзгача контентлари учун ҳам мўлжалланган. Қурилманинг дастурчилар учун версияси эса баҳордаёқ чиқарилиши маълум қилинган.
https://www.youtube.com/watch?v=eTITJSSRUso
Иккала компания вакилларининг таъкидлашича, рақобатчилари Sony ва Oculus’дан фарқли равишда уларнинг қурилмалари тайёр бўлиб улгурган. Бундан ташқари, қурилма 5 га 5 метр катталикдаги бошқарув майдонига эга тизим билан биргаликда чиқарилади.
Изоҳ (0)