Австралия, Малайзия ва Индонезия фуқаро самолётларини турли ҳодисалар юз берган ҳолатда қидиришни енгиллаштириши кутилаётган янги кузатув тизимга асос солди, деб хабар бермоқда «Российская газета». Бу бир йил олдин Куала-Лумпур−Пекин йўналиши бўйлаб учган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing самолёти йўқолиб қолганига жавоб тариқасида ташкил этилди.
Австралия бош вазири ўринбосари Уоррен Трасснинг сўзларига кўра, тизим ҳар 15 дақиқада автоматик равишда лайнернинг жойлашуви ҳақида сигнал бериб туради. Ҳозирда ушбу оралиқ 30−40 дақиқани ташкил қилади. Самолёт белгиланган ҳаво коридоридан 60 метр ва ундан юқорига ёки икки ва ундан ортиқ денгиз мили масофасида узоқлашса, тизим автоматик равишда интенсиве режимга ўтиб, ҳар беш дақиқада маълумот жўнатади ёки бутунлай реал вақт режимида кузатишга ўтади.
Янги тизим ҳозирда лайнерларнинг 90 фоиздан ортиғида қўлланилаётган мониторинг тизимига асосланади. Синов вақтида Австралиянинг Брисбен, Мельбурн, шунингдек Малайзия ва Индонезиянинг қатор шаҳарлари диспетчерлик марказлари ҳаракатга келтирилади.
Изоҳ (0)