Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди, деб хабар беради «Халқ сўзи» нашри.

Темурийлар тарихи давлат музейи. Фото: «Дарё»

Темурийлар тарихи давлат музейи. Фото: «Дарё»

«Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти» мавзуидаги мазкур тадбирда адабиёцҳунос олимлар, республикадаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, шоир ва ёзувчилар, шеърият ихлосмандлари, шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққан ЎзФА вице-президенти Б. Абдуҳалимов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али ва бошқалар мамлакатда маънавиятга, адабиётга қаратилаётган эътибор кўплаб иқтидорли ёшларнинг етишиб чиқишига, ўзбек адабиёти ва санъатининг жаҳон саҳналарида баралла янграшига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Давлат раҳбарининг «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, айни пайтда шоира ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи бир қатор китоблар нашр этилди. «Сайланма», «Зулфия замондошлари хотирасида» тўплами, қорақалпоқ тилидаги «Мушоира», «Сени куйлайман, ҳаёт» асарлари шулар жумласидандир. Қолаверса, Зулфиянинг энг сара асарларини жамлаган «Мен ишқ эдим» деб номланган китоб инглиз тилида чоп қилишга тайёрланмоқда.

Анжуман доирасида Зулфия асарлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Хитойда “Том ва Жерри”дан илҳомланган 4 яшар бола 26-қаватдан сакради
Спорт
Norway Chess—2023. Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида ғолибликни қўлга киритди. 30 май куни классик йўналиш баҳслари старт олади
Шоу-бизнес
Америкалик хонанда ва актриса Селена Гомеснинг Лос-Анжелесдаги 2 млн долларлик ҳашаматли уйига саёҳат (фото)