Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 50-моддасига ўзгартиш киритилиб, 60 ёшдан ошган аёллар ва эркаклар учун озодликдан маҳрум этишнинг энг узоқ муддати қисқартирилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Gazeta.uz».
Тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурида кўзда тутилган. Ўзгартишлар жорий йилнинг иккинчи чорагида тайёрланиши лозим.
Энг узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган 60 ёшдан ошган фуқаролар учун озодликдан маҳрум этилишнинг 3/4 қисми (75 фоиз) дан 2/3 қисми (67,7 фоиз) га қисқартириш таклиф қилинмоқда.
Изоҳ (0)