18 февраль куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан тасдиқланган «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурида 1941−1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига алоҳида эътибор қаратилган, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, уларни кўплаб имтиёз ва имкониятлар кутиб турибди.
Жумладан, уларга соғломлаштириш санаторияларида 12 кун давомида бепул даволаниш, темирйўл транспортидан йилда бир марта бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилади, шунингдек тиббиёт соҳасида бир қатор қулайлик ва имтиёзлар жорий қилинади.
Бундан ташқари, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар моддий рағбатлантирилади, уларга аналог ва рақамли сигналларни қабул қилувчи телевизорлар ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мобил телефонлар совға қилинади.
Изоҳ (0)