Саудия Арабистонида 16 нафар Бангладеш фуқароси қимор ўйнаганликда гумон қилиниб қўлга олинди, деб хабар бермоқда The Gulf News.
Макка аҳолиси вакиллари шаҳардаги уйлардан бирида оқшомлари муҳожирлар тўпланишини полицияга маълум қилган. Текширув келган полициячилар улардан ўйин карталари ва 16 минг риал (тахминан 4 минг доллар) пулни олиб қўйган.
Қўлга олинган шахсларни айнан қандай жазо кутаётгани маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)