Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол тарзда бузилиши учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ушбу қонун билан, Қирғизистон қонунчилигига «автобезорилик» тушунчаси киртилди. «Автобезорилик» ҳайдовчи ёки транспорт воситаси ичидаги шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жамиятга яққол ҳурматсизликни ифода этувчи ва жамоат тартибини атайин бузишга қаратилган ҳаракати эканлиги белгилаб қўйилган. Бу тушунчага ўзбошимча пойгалар ташкиллаштириш, тақиқланган жойда атайин автомобиль ҳайдаш, тўй кортежида бештадан ортиқ автомобилда ҳаракатланиш кабилар кирган.Тўйда меҳмонлар сони кўп бўлган тақдирда, қўшимча автомобилларда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома олишга тўғри келади. Чекловлар таъзия маросимлари ва давлат тадбирларига амал қилмайди. «Автобезорилик» учун 100 долларгача жарима белгиланган.
Изоҳ (0)