Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича Д. Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Ўндан ортиқ давлат вакиллари қатнашган мусобақада Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари ҳам тўлиқ таркибда иштирок этди. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар бермоқда.
Якунда Маҳмуд Хўжаев ва Тўлқин Қиличев шогирдларидан 2 нафари олтин медални қўлга киритди. Яна бир ўзбекистонлик боксчи кумуш медалга сазовор бўлди. Ярим финалда мағлубиятга учраган 91 кг вазн тоифасидаги боксчи Сардор Бегалиев бронза медалига сазовор бўлди.
Ўнта вазн тоифасидан 5 тасида олтин медалга эга чиққан мезбонлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккита олтин, биттадан кумуш ҳамда бронза медали билан тақдирланган Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирда иккинчи бўлди. Биттадан олтин медални қўлга киритган Россия, Таиланд ва Қозоғистон терма жамоалари кейинги поғоналарни банд этди.
Изоҳ (0)