Краснодарда саккиз ёшли ўқувчи троллейбус ҳайдовчисининг эътиборсизлиги туфайли оғир жароҳат олди. Бу ҳақда Россиянинг Краснодар ўлкаси губернатори Александр Ткачев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бола жиддий жароҳатлар билан реанимацияда ётибди, бир умрга ногирон бўлиб қолиши ҳам мумкин. Краснодар трамвай-троллейбус бошқармасида эса фақатгина хизмат текшируви ўтказишди холос», − деб ёзган Ткачев ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Қайд этилишича, воқеа 30 январь куни Красние Партизани кўчасида содир бўлган. Бола троллейбусга олд эшикдан кираётган бўлган, ҳайдовчи эса уни кўрмаган ва троллейбусни ҳаракатлантирган. Транспорт эшикка қисилиб қолган болани 70 метргача судраб кетган. Жабрланувчи шифохонага болдир суяги синган, кўплаб жароҳатлар олган ва буйраги зарарланган ҳолда олиб борилган.
Изоҳ (0)