Покистон жанубидаги Синд провинциясида уюштирилган террорчилик ҳаракати натижасида ҳалок бўлганлар сони 49 кишига етди, дея хабар бермоқда «Коммерсант». Яна 55 киши жароҳат олди.
30 январь куни жума намозидан сўнг масжидда портлаш содир бўлган ва бинонинг бир қисми қулаган. Бу вақтда масжидда 400 га яқин киши бўлган. Теракт учун жавобгарликни «Жундуллоҳ» экстремистик ташкилоти ўз бўйнига олди.
Изоҳ (0)